ОАВ: Исроил зарбалари оқибатида Теҳронда 78 киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиқ киши яраланди

Фото: Getty Images
Исроил зарбалари оқибатида Теҳрон вилоятида 78 киши ҳалок бўлиб, 329 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Эроннинг Fars, NourNews ва Mehr агентликлари хабар тарқатди.
Шу билан бирга, Fars бу «норасмий маълумот» эканини қайд этган. Эрон ҳукумати Исроилнинг бутун мамлакат бўйлаб бераётган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот бермади.
Айрим манбаларга кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида бутун Эрон ҳудудлари бўйлаб тинч аҳоли вакилларидан камида 104 киши ҳалок бўлиб, 376 киши жароҳатланган.
Аввалроқ Қизил ярим ой жамиятининг Эрондаги бўлими мамлакатнинг 12 вилоятида ҳужумлар оқибатида камида бир киши ҳалок бўлиб, 95 киши яраланганини хабар қилганди.
Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эрон ядровий дастури билан боғлиқ нишонларга давомли зарбалар беришни бошлади. Амалиёт давомида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори лавозимли мулозимлари, жумладан корпус бош қўмондони Ҳусайн Саломий ўлдирилган. Reuters манбасига кўра, Эроннинг камида 20 нафар юқори мартабали ҳарбийси ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

16:05
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди

15:47
АЭХА раҳбари ядровий хавфсизликни таъминлаш учун Эронга боришга тайёр

13:56
«Эроннинг ҳужуми зарурат туғилгунича давом этади» — генерал Аҳмад Ваҳиди

11:39