Жаҳон | 10:31 / 14.06.2025
6565
2 дақиқада ўқилади

Исроил Эронга ҳужум чоғида 200 та самолётдан биронтасини ҳам йўқотмади

Исроил электрон уруш воситаларидан фойдаланган ҳолда Эронга катта киберҳужум уюштирган бўлиши мумкин — рейд давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларидан ҳеч бир самолёт зарар кўрмаган.

Фото: AP

13 июн, жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЦАҲАЛ вакили, бригада генерали Эффи Дефрин Эроннинг ядровий ва бошқа объектларига зарба беришда Исроилнинг 200 дан ортиқ ҳарбий самолёти иштирок этганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция давомида 100 та нишонга қарши 330 дан ортиқ ўқ-дорилар қўлланган. Шу билан бирга, Германиянинг BILD газетаси ҳарбий кузатувчилари аниқлик киритишича, Исроил биронта ҳам самолётини йўқотмаган. F-35, F-16 ва F-15 бомбардимончи самолётлари асосан Теҳрондаги нишонларга бошқариладиган бомбаларни ташлаш учун 50 кмгача бўлган масофада яқинлашди.

Эрон ҳаво мудофаа тизимидан жавоб фақат битта базадан келди. BILD фикрича, бундай динамика ҳатто Исроил самолётлари ҳавога кўтарилганида ҳам бошланган электрон уруш ёрдамидаги йирик киберҳужумдан далолат беради. Афтидан, Исроил Эрон радарларини бир неча соат давомида ўчириб қўйишга муваффақ бўлди, дея аниқлик киритди нашр.

Кузатувчилар Ҳанс-Йорг Фелевалд ва Юлиан Рёпкенинг сўзларига кўра, Исроил Эроннинг турли ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, шунингдек, мобил телефонлар, рациялар ва пейжерлар каби шахсий алоқа тизимлари ўртасидаги алоқаларни бузишга муваффақ бўлган кўринади. Рейд тугагандан кейингина алоқа тикланди.

Мавзуга оид