Жаҳон | 08:31
11137
2 дақиқада ўқилади

Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди

Исроил бош вазири Эрон халқига мурожаатида Теҳрондаги режим «ҳеч қачон бунчалик заиф бўлмаганини» айтди. «Бу сизнинг ўрнингиздан туриш ва овозингизни эшитиш имкониятидир», деди Нетаняҳу.

Фото: Xinhua/dpa/picture alliance

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу «Эроннинг мағрур халқи»ни Ислом Республикаси раҳбариятига қарши чиқишга чақирди. Нетаняҳу 13 июн, жума куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаатида: «Режим унга нима урганини ёки уришини билмайди. У ҳеч қачон бунчалик заиф бўлмаган. Бу сизнинг ўрнингиздан туриб, овозингизни эшитиш имкониятидир», деди

«Сизларга салкам 50 йилдан бери зулм қилган исломий режим мамлакатимизни вайрон қилиш билан таҳдид қилмоқда», деди Нетаняҳу. Унинг таъкидлашича, Эронга қарши ҳарбий амалиётдан мақсад «исломий режим томонидан келаётган ядровий ва баллистик таҳдиднинг олдини олиш».

Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кацнинг айтишича, Теҳрон «Исроилдаги тинч аҳоли пунктларига ракета отишга журъат қилганидан кейин қизил чизиқларни кесиб ўтган». Кац Исроил «оятуллоҳ режими ўзининг қабиҳ ҳаракатлари учун жуда катта нарх тўлашини» таъминлашига ишонтирди.

Айни пайтда, Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг номи ошкор этилмаган расмийси, агар Исроилнинг бўлажак ҳужумларида Эроннинг муҳим инфратузилмаси зарар кўрса, Исроилга унинг иқтисодий ва энергетика инфратузилмасига зарба бериш билан таҳдид қилди, дея хабар бермоқда Fars давлат агентлиги.

Мавзуга оид