Ўзбекистон | 18:00 / 14.06.2025
1137
2 дақиқада ўқилади

“Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги байрам Қорақалпоғистонда ўтказилди

14 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида “Ёшлар ойлиги” доирасида ёшлар учун махсус тадбир ташкил этилди. Гала-концерт форматда ўтган байрамда ўзбек ва қорақалпоқ эстрада ижодкорлари иштирок этди.

Тадбир юқори кайфиятда ўтди ва ёшлар учун байрамона муҳит яратилди. Қўшиқлар, ижодий чиқишлар ва интерактив лойиҳалар орқали ёшлар учун маданий-маърифий дастур тақдим этилди.

Маълумот учун, “Ёшлар ойлиги” жорий йилда мазмун жиҳатдан кенг қамровли йўналишларни ўз ичига олмоқда. Хусусан, илм-фан, сунъий интеллект, замонавий касблар, хорижий тилларни ўрганиш, китобхонликни рағбатлантириш ва интеллектуал ўйинлар каби соҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунгача ушбу ойлик доирасида байрам тадбирлари қуйидаги ҳудудларда ўтказилган:

- 2 июнь — Андижон вилояти;

- 3 июнь — Фарғона вилояти;

- 4 июнь — Наманган вилояти;

- 7 июнь — Сирдарё вилояти;

- 11 июнь — Хоразм вилояти;

- 12 июнь — Қорақалпоғистон Республикаси.

Ҳозирда “Ёшлар ойлиги”нинг барча вилоятлардаги тадбирлари давом этмоқда. Мазкур лойиҳа орқали ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш мақсад қилинган.