Ўзбекистон | 09:37
3322
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги ўзбекистонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинди

Яқин Шарқдаги мавжуд вазият муносабати билан Туркманистон хорижлик дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, ҳозирда Эронда бўлган бошқа фуқароларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Фото: iStock

Бугунги кунга қадар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатлардан 120 нафарга яқин фуқаро Туркманистон давлат чегарасини назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтган.

Келганлар транспорт воситалари, озиқ-овқат, меҳмонхоналар ва зарур ашёлар билан таъминланди.

Гуманитар миссияни амалга ошириш доирасида Туркманистоннинг тегишли давлат органлари хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қиляпти.

Туркманистон БМТ Бош ассамблеяси томонидан ўз ташаббуси билан эълон қилинган “Халқаро тинчлик ва ишонч” йилида инсонпарварлик, халқаро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқ эканини таъкидлади.

Мавзуга оид