Жамият | 10:44
1222
1 дақиқада ўқилади

2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

Андижон вилоятида 2,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот

Пахтаобод туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

“М.М.А.” МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси ўрганилганда импулс найчасига ташқи таъсир ўтказилгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 2 млрд 541 млн сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Мавзуга оид