Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги «Мираки» халқаро туризм марказига ташриф буюрди
Давлат раҳбари бу ердаги ободлик ва қулайликларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз тумани Ҳисор тоғи ёнбағридаги Мираки сайёҳлик ҳудуди салоҳияти билан танишди.
Қайд қилинишича, бугун бу манзил яхлит туризм кластерига – «Мираки» халқаро туризм марказига айланган. Давлат раҳбари бу ердаги ободлик ва қулайликларни кўздан кечирди. Оқсув дарёсининг икки қирғоғи бўйлаб пиёда ва велосипедда юриш учун ўн километрлик «эко йўлак» ташкил этилган. Болалар майдончаси, кўнгилочар боғ, нуронийлар маскани, оилавий меҳмон уйлари ҳамда кўчма савдо шохобчалари маҳалла кўркини оширган.
«Miraki spa and resort» дам олиш ҳудуди туризм марказининг замонавий қисми. Бу ерда иккита меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар мажмуа барпо қилинган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 600 нафар сайёҳни қабул қилувчи меҳмонхоналар, 300 ўринли оилавий хостел очилган. Бу йилига 300 мингдан ортиқ меҳмонга хизмат кўрсатилишини англатади.
Давлат раҳбари янги меҳмонхона ва савдо мажмуаси фаолияти билан танишди. Сайёҳлик бўйича истиқболдаги муҳим лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
- Шаҳрисабзнинг устун тарафи - йил давомида саёҳатга келиш мумкин. Бунинг учун йўл, коммуникация, меҳмонхоналар қураяпмиз. Энди хизмат турларини кўпайтиришни ўйлаш керак. Масалан, Миракига келган меҳмон вақтини қандай ўтказади, нималар харид қилади? Шу талаблардан келиб чиқиб, хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Янги сайёҳлик марказига инвесторларни жалб этиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортилган. Миракига элтувчи ва маҳалла ичидаги йўллар мукаммал таъмирланган. Электр таъминоти яхшиланган. Сайёҳларни қизиқтириш учун Ҳисорак сув омборига туташ ҳудудда икки километрдан ортиқ дор йўли ва денгиз сатҳидан 2 минг 700 метр баландликда ресторан ҳам барпо этилган.
Мавзуга оид

18:17 / 19.06.2025
Президент Яккабоғдаги «Янги Ўзбекистон» массивини кўздан кечирди

18:10 / 19.06.2025
Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди ва фаоллар билан суҳбатлашди

23:06 / 18.06.2025
Шавкат Мирзиёев «Олтин бел» чўққисидаги тоғ-чанғи курорти лойиҳаси билан танишди

19:28 / 18.06.2025