Жаҳон | 14:54
804
2 дақиқада ўқилади

Испания бош вазири ЯИМнинг 5 фоизини мудофаага сарфлашга қарши

Педро Санчес НАТО давлатларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини мудофаага сарфлаш мажбуриятига қўшилишни истамаяпти.

Фото: JAVIER SORIANO/AFP

Испания бош вазири Педро Санчес НАТО давлатларининг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш мажбуриятига қўшилишдан бош тортди, деб хабар берди Reuters 19 июн, пайшанба куни сиёсатчининг НАТО бош котиби Марк Рюттега йўллаган мактубига таяниб.

Мадрид 5 фоизлик тўсиқни «фаровонлигимиз ва дунёқарашимизга» мос келмайди деб ҳисоблайди, дея маълум қил Санчес. «5 фоизлик мақсад бўйича мажбурият нафақат ноўрин, балки самарасиз ҳам бўлади», деб ёзган Испания бош вазири. У янги мажбурият «Европа Иттифоқининг хавфсизлик ва мудофаа тизимини мустаҳкамлаш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларига» тўсқинлик қилади, деб ҳисоблайди.

Сиёсатчи НАТОдан харажатлар мақсадини ихтиёрий қилиб қўядиган ёки Испанияни уни қўллашдан озод қиладиган «кўпроқ мослашувчан формула» талаб қилди. Санчеснинг сўзларига кўра, Мадрид Испания армиясининг тахминий инвестиция эҳтиёжларини қондириш учун ялпи ички маҳсулотнинг 2,1 фоизини сарфлашни режалаштирмоқда.

НАТО бош котиби ва Нидерландия собиқ бош вазири Марк Рютте Ҳаагадаги НАТО саммити олдидан НАТОга аъзо давлатлар мудофаа харажатлари улушини оширишга қаттиқ уринмоқда. Унинг таклифига кўра, 2032 йилга бориб, НАТО мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг камида 3,5 фоизини мудофаага ва камида 1,5 фоизини мудофаа билан боғлиқ инфратузилмага сарфлашини кўзда тутади. Бу ғоя аллақачон АҚШ, Германия ва Нидерландия томонидан қўллаб-қувватланган.

Мавзуга оид