2024 йилда глобал бойлик 305 триллион долларга етди
Бироқ, унинг ўсиш сураъти аввалги йилларга нисбатан паст бўлди.

Фото: Reuters
Boston Consulting Group (BCG) 24 июн куни глобал бойлик динамикаси (барча активлар қиймати) бўйича ўзининг анъанавий Global Wealth Report 2025 йиллик ҳисоботини эълон қилди.
Маълум қилинишича, ўтган йилнинг охирига келиб, дунёдаги умумий бойлик миқдори 305 триллион долларга етган. Бу 2023 йилга нисбатан 4,4 фоизга кўп, бироқ олдинги беш йилдаги ўртача йиллик ўсиш суръатидан 5,1 фоиздан кам.
Асосий ўсиш молиявий активлар ҳисобидан таъминланган бўлиб, ўтган йили кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар фонд бозорларидаги ижобий ҳолат туфайли 8 фоизга ўсган.
Минтақалар орасида бойликнинг энг сезиларли ўсиши Шимолий Америкада қайд этилган – 15,3 фоиз. Иккинчи ўринда Осиё-Тинч океани минтақаси (+10,7 фоиз), учинчи ўринда Марказий Осиё-Шарқий Европа минтақаси (+8,4 фоиз).
Ўтган йили энг ёмон кўрсаткич Лотин Америкасида (-9,3 фоиз) ва ҳисоботда алоҳида минтақа сифатида кўрсатилган Японияда (+1,9 фоиз) қайд этилган.
BCG таҳлилчиларининг таъкидлашича, Осиё-Тинч океани минтақаси келгуси йилларда катта ўсиш салоҳиятига эга — 2029 йилгача ўртача йиллик ўсиш тахминан 9 фоизни ташкил этиши кутилмоқда, бу Шимолий Америка (+4 фоиз) ва Ғарбий Европадан (+5 фоиз) юқори.
Мавзуга оид

18:06 / 13.06.2025
Ўзбекистон МДҲнинг исломий молия марказига айланиш потенциалига эга — экспертлар билан суҳбат

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди

16:15 / 02.05.2025