Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан кутиб олди. Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан кутиб олди.
Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон президенти Мўғулистон Давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

11:35 / 18.07.2025
Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи ташкил этилади

11:32 / 18.07.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади

18:33 / 10.07.2025