Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Хусусан, Сурхондарё вилоятида яшовчи шахснинг уйидан Тожикистондан олиб келинган 2 килодан ортиқ опий моддаси аниқланган. Наманганда эса текширув учун тўхтатилган машина салонидан қарийб 3 кг гашиш топилган.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи 30 ёшли шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 грамм гашиш моддасини келгусида сотиш мақсадида Денов тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 килограмм 260 грамм опий моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган 38 ёшли фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2 килограмм 990 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Қирғизистон фуқароси томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига етказиб берилган мазкур гиёҳвандлик воситаси Наманган шаҳрида сотилиши режалаштирилган.
Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи 52 ёшли ва Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 53 ёшли икки нафар фуқаро ўзаро жиноий тил бириктириб, Тожикистондан олиб келинган 487 грамм гашиш моддасини 5000 АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, тошлоқлик фуқаронинг яшаш хонадонидан 599 грамм гашиш моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Ургут туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган 42 ёшли шахс Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 982 грамм опий моддасини ўзининг жиноий шериги бўлган, 1991 йилда туғилган фуқаро билан бирга харидорга 8000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Мавзуга оид

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

08:50 / 14.06.2025
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

16:26 / 05.06.2025