Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида фуқаро Сиддиқова ижтимоий тармоқлар орқали танишган аёлнинг ишончига кириб, унга хорижда катта даромадли иш ваъда қилган ҳолда Туркияга олиб кетаётганида пойтахт ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Унинг буюмлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Сиддиқованинг ёнидан хорижга чиқиш паспортлари, Тошкент—Истанбул йўналишидаги рейсга авиачипталар ҳамда мобил телефонлар топилган.
«Туркияда 5 йилдан бери яшаб келаман. 20 кун олдин Ўзбекистонга келдим… Телефон номерини ташлади, WhatsAppʼдан ёздим… Қиз ҳам рози бўлди. Аэропортда чиқиб кетмоқчи бўлганимизда ички ишлар ходимлари ушлаб, бизни Чилонзордаги ИИБга олиб келди. Мен уни Туркияга олиб бориб, шаҳарни, тилни билмагани учун ҳамма нарсани тушунтириб қўйишим керак бўлган», — дейди у.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

07:23 / 23.06.2025
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади

12:42 / 21.06.2025
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

22:21 / 30.05.2025
Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди

00:30 / 27.05.2025