Ўзбекистон пенсия тизими ислоҳотга муҳтож — ХВЖ
Халқаро валюта жамғармасига кўра, Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизими ислоҳотларни талаб қилади. Халқаро экспертлар пенсия миқдорини меҳнат фаолияти давомидаги ўртача даромад асосида ҳисоблаш ва айрим ташкилот категориялари учун белгиланган имтиёзли бадал ставкаларини босқичма-босқич бекор қилиш билан бир вақтда стандарт бадал ставкасини оширишни таклиф қилди.

Фото: Scanpix/ REUTERS
Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизими ўрта муддатли даврда барқарорлик ҳамда пенсия олувчиларга муносиб нафақа тўловларини таъминлаш мақсадида ислоҳ қилиниши керак, дейилади Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг мамлакатга ташрифи якунлари бўйича тайёрлаган хулосасида.
ХВЖга кўра, ушбу мақсадга қуйидалар орқали эришиш мумкин:
- пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш;
- айрим ташкилот категориялари учун белгиланган имтиёзли бадал ставкаларини босқичма-босқич бекор қилиш билан бир вақтда стандарт бадал ставкасини ошириш;
- пенсия миқдорини меҳнат фаолияти давомидаги ўртача даромад асосида ҳисоблаш;
- нархларнинг ўзгаришига қараб пенсиянинг автоматик индексация қилиниш тизимини жорий этиш.
Қайд этилишича, 2024 йил декабр ойида Ўзбекистонда пенсия ислоҳотига бағишланган семинар ўтказилган ва унинг доирасида концептуал ҳужжат тайёрлаш бошланган. Ҳужжатни 2025 йилнинг сентябригача мамлакат президентига тақдим этиш режалаштирилган.
Маълумот учун, 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,19 миллион кишини ташкил этади. Улардан 3,47 миллион нафари ёшга доир, 476,2 минг нафари ногиронлик, 248,9 минг нафари боқувчисини йўқотганлик нафақасини олишади. Республика бўйича ўртача пенсия миқдори 1 млн 432 минг сўм.
2024 йилнинг сентябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилинганди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартга қадар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак эди.
Мавзуга оид

14:40 / 20.06.2025
Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ

11:37 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда

21:56 / 04.06.2025
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди

11:28 / 03.06.2025