Ўзбекистон | 12:43
2043
1 дақиқада ўқилади

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 7 йилдаги энг кам миқдорни ташкил этди

Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Абитуриентлар тест учун тўловни бугун, 26 июн куни 23:59 га қадар амалга ошириши керак.

Фото: Kun.uz 

Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобига тестга кирувчилар сони янада камайиши аниқ.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  • ўзбек тили  — 644 минг 27 нафар;
  • рус тили  — 71 минг 476 нафар;
  • қорақалпоқ тили  — 14 минг 959 нафар;
  • бошқа тиллар — 1 минг 949 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 346 минг 299 нафар;
аёллар — 386 минг 112 нафар.

Сўнгги 7 йилдаги абитуриентлар сонига қаралса, жорий йилда рўйхатдан ўтганлар энг кам миқдорни ташкил этганини кўриш мумкин:

▪️2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
▪️2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
▪️2021 йил — 948 минг 211 нафар;
▪️2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
▪️2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
▪️2024 йил — 894 минг 279 нафар;
▪️2025 йил — 732 минг 411 нафар.

Абитуриентлар тест учун тўловни бугун, 26 июн куни 23:59 га қадар амалга ошириши керак.

Мавзуга оид