Жаҳон | 15:02
3937
2 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов таэквондо бўйича «9-дан» фахрий унвонини олди

Фахрий унвонни бериш тўғрисидаги қарор Корея таэквондо федерацияси томонидан қабул қилинган.

Фото: Watan habarlary

Туркманистон халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга таэквондо бўйича энг юқори маҳорат – «9-дан» даражаси берилди. Бу ҳақда TDH хабар берди.

Фахрий унвонни бериш тўғрисидаги қарор Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Туркманистонда ушбу спорт турини оммалаштириш ва таэквондони ривожлантиришдаги хизматларини эътироф этган ҳолда Корея таэквондо федерацияси томонидан қабул қилинган.

Сертификат ва махсус формани топшириш маросими Daewoo Engineering & Construction компанияси бошқаруви раиси Чжон Вон Жу ва Корея Республикаси Куккивон таэквондо федерацияси раҳбари Чжон Кап Кил билан учрашувда бўлиб ўтди.

– Мен таэквондо бўйича «9-дан» совринини туркманистонлик таэквондочиларга кўрсатилган эҳтиром деб биламан, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

Давлат раҳбари Туркманистонда спортнинг бошқа турлари қатори таэквондони янада ривожлантириш учун барча шароит яратилишини алоҳида таъкидлади.

Унга кўра, ушбу спорт тури мамлакат ёшлари ўртасида кенг тарқалган бўлиб, туркманистонлик спортчилар халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мавзуга оид