Ўзбекистон | 12:03
3334
2 дақиқада ўқилади

«Ёшларимизни кўриб, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди» – президент

Ўзбекистонлик ёшлар топ-500 олийгоҳга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллагани эътироф этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.

«Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.

Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда», - деди президент.

Давлат раҳбари ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ «илм – тарбия – инновация» занжирини яратишга киришилгани, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.

Масалан, ўтган йили мамлакат ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. 

Билимли ёшлар илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.

Бугунги кунда 30 нафар ёшлар дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

Мавзуга оид