Ўзбекистон | 09:59
1303
1 дақиқада ўқилади

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг "Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Хусусан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар қуйидагиларни олади:

  • ҳар чорак якунлари бўйича ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;
  • бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус фондидан устамалар;
  • бошқарув, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи) ходимларга хизмат йиллари учун ойлик қўшимча тўловлар:
  • 1 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз;
  • 10 йилдан 20 йилгача – 40 фоиз;
  • 20 йилдан ортиқ – 60 фоиз.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2025 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид