Ўзбекистон | 20:34 / 30.06.2025
1201
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Euronews ваколатхонаси очилди

Euronews — Европадаги 24 соатлик янгиликлар канали бўлиб, ўн уч тилда жаҳон воқеалари ҳақида видео-янгиликларни ва аудио шарҳларни намойиш этади.

Фото: ТИВ

Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири Euronews Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар берди.

«Бу муҳим воқеа Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлиги ва ишончли мамлакат сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлайди», дейилади хабарда.

Euronews — Европадаги 24 соатлик янгиликлар канали бўлиб, ўн уч тилда жаҳон воқеалари ҳақида видео-янгиликларни ва аудио шарҳларни намойиш этади. 1993 йил 1 январда Франциянинг Лион шаҳрида ташкил этилган. Дунёнинг 150 дан ортиқ давлатида фаолият юритади.

Мавзуга оид