Жаҳон | 07:11
829
1 дақиқада ўқилади

Арманистон ва ЕИ мудофаа ва хавфсизликда ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашувларни бошлаяпти

Арарат Мирзоян Ереванда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калас билан учрашди.

Фото: Арманистон ТИВ

Арманистон ва Европа Иттифоқи хавфсизлик ва мудофаа соҳасида маслаҳатлашувларни бошлади. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Ереванда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калас билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Арменпресс».

«Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида маслаҳатлашувларнинг бошланиши ҳамкорлигимиз доирасини замонавий чақириқларга мослаштириш ва уларни енгиш учун қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир. Шу нуқтайи назардан, Арманистоннинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, демократик институтларни янада ривожлантиришга йўналтирилган ҳамкорликни алоҳида таъкидламоқчиман», - деди АР ташқи ишлар вазири.

Мирзоян юқорида айтилган фикрлар контекстида Европа Иттифоқининг Арманистондаги мониторинг миссияси фаолиятини ҳам қайд этилгани ва Европа тинчлик жамғармаси доирасида Арманистонга ёрдам кўрсатиш муҳокама қилинганини қўшимча қилди.

Мавзуга оид