Ўзбекистон | 12:16
15826
2 дақиқада ўқилади

Барча тармоқлар тайёр туриши керак. Шиддатли иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

3–5 июл кунлари Ўзбекистонда аномал даражага яқин иссиқлик тўлқини кутилмоқда. Ўзгидромет огоҳлантиришига кўра, республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +44 даражагача, жануб ва чўлларда ундан ҳам юқори даражагача кўтарилиши мумкин. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Бу каби шиддатли об-ҳаво шароитида аввало инсон саломатлигини таъминловчи тизимлар оқибатларга шай турмоғи лозим. Шу билан бирга шиддатли иссиқлик қишлоқ хўжалиги, энергетика тизими, сайёҳлик инфратузилмаси учун жиддий хавф туғдиради. Шунингдек, иссиқлик ортидан кучли шамол ва чанг бўронлари кузатилиши эҳтимоли ҳам бор. Одатдагидан фарқли, бу сафар совуқ ҳаво фронти шиддатли шамол билан бирга келади — шамол тезлиги айрим жойларда сониясига 25 метргача етиши мумкин.

Бу даражадаги иссиқлик тўлқини ўсимликларнинг вегетация жараёнини кескин сусайтириши мумкин. Айниқса, ғалла, полиз маҳсулотлари ва узумзорлар стресс олади. Воҳа ҳудудларида кучли ҳаво қурғоқчилиги рўй беради. Пахтачилик йўналишида ғўза гул, шона ва тугун ҳосил кўсаклари қовжираб тўкилиши юз беради. Боғдорчилик йўналишида ҳосилнинг офтобдан куйиши ва сифат бузилишининг олдини олиш учун тўр ёрдамида тик қуёш нурини ялпи радиацияга айлантириш чоралари кўрилиши мақсадга мувофиқдир.

Соғлиқни сақлаш, энергетика ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш хизматлари барча тармоқлар орқали иссиқлик тўлқинидан ҳимояланиш, турли соҳаларга таъсирини камайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиши ва уларни барчага етказиши лозим.

Мавзуга оид