Бокуда ушланган россияликлар тўрт ойга ҳибсга олинди
Боку судининг қарорига кўра, қўлга олинганлар «наркотиклар контрабандаси билан шуғулланган икки уюшган жиноий гуруҳга аъзо бўлган». Россияда Екатеринбургдаги озарбойжон диаспораси раҳбари Шаҳин Шихлинский гувоҳ сифатида сўроқ қилинди.

Фото: Telegram / mash
Озарбойжон пойтахти Боку суди 1 июн, сешанба куни кечқурун Екатеринбургдаги озарбойжон диаспораси вакилларининг уюшган жиноятчиликка алоқадорликда айбланиб, кенг кўламли ушланиши юзасидан Боку ва Москва ўртасидаги можаро авж олган бир пайтда қўлга олинган саккиз нафар Россия фуқаросини ҳибсга олди.
Суд Озарбойжон Ички ишлар вазирлигининг россияликлар «Эрондан наркотик моддалар контрабандаси ва кибержиноятчилик билан шуғулланган икки уюшган жиноий гуруҳ таркибига кирган» деган даъволарига қўшилди. Суд залидан олинган суратларда юзларида калтак излари бўлган ҳибсга олинганларнинг бир қисми акс этган.
Аввалроқ Россия Telegram-каналлари қўлга олинганларнинг бир қисмининг шахсини аниқлаган эди. Булар 41 ёшли IT-тадбиркор Антон Драчев, Санкт-Петербургдан бўлган 30 ёшли дастурчи Дмитрий Безуглий ва екатеринбурглик 35 ёшли сайёҳ Александр Вайсеро.
Бундан олдин Озарбойжон хавфсизлик кучлари Россиянинг "Sputnik Азербайджан" агентлигининг етти нафар ходимини қўлга олган эди. Улардан баъзилари пул ювиш, фирибгарлик ва ноқонуний тадбиркорликда айбланган, Озарбойжон расмийлари ижрочи директор Игор Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусовни ФСБ ходимлари сифатида яширинча фаолият юритган деб атади. Картавих ва Белоусов тергов ҳибсхонасига жўнатилди.
Мавзуга оид

23:12 / 02.07.2025
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?

22:14 / 02.07.2025
Озарбойжонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

21:44 / 02.07.2025
Озарбойжон-Россия можароси: Бокуда ушланган россияликлар 4 ойга ҳибс қилинди

21:07 / 02.07.2025