Ўзбекистон | 12:09 / 02.07.2025
2892
2 дақиқада ўқилади

Палов харажатининг ҳудудлар кесимидаги нархи эълон қилинди

Ўзбекистонда 1 июн ҳолатига палов харажатининг ҳудудлар кесимидаги нархлари маълум қилинди.

Фото: Kun.uz 

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил июн ҳолатига кўра, 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар қийматини ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқди. 

Унга асосан, энг кам харажат Қорақалпоғистонда (97 684 сўм), энг юқориси эса Тошкент шаҳрида (116 267 сўм) қайд этилган.

Нархлар: 

  • Қорақалпоғистон Р. — 97 684 сўм;
  • Андижон вилояти — 104 449 сўм;
  • Бухоро вилояти — 107 405 сўм;
  • Жиззах вилояти — 108 900 сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 110 211 сўм;
  • Навоий вилояти — 108 612 сўм;
  • Наманган вилояти — 108 385 сўм;
  • Самарқанд вилояти — 111 681 сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 109 678 сўм;
  • Сирдарё вилояти — 104 623 сўм;
  • Тошкент вилояти — 112 192 сўм;
  • Фарғона вилояти — 114 390 сўм;
  • Хоразм вилояти — 105 215 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 116 267 сўм.

1 кг палов тайёрлаш учун одатда қуйидагилар ишлатилади:

  • 0,3 л кунгабоқар ёғи;
  • 300 г пиёз;
  • 700 г мол гўшти;
  • 1 кг сабзи;
  • 1 кг гуруч;
  • 100 г нўхат;
  • 10 г зира;
  • 20 г ош тузи.

Юқоридаги суммалар фақат маҳсулот нархлари эмас, балки уларни тайёрлаш билан боғлиқ хизмат харажатларини ҳам ўз ичига олади. Тайёр палов нархи бундан фарқ қилиши мумкин.

Мавзуга оид