Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Ўзбекистонда чарм кластерини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзчармсаноат" уюшмаси делегациясининг Испанияга амалий сафари ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Сафар давомида Испаниянинг терини қайта ишлаш ассоциацияси (ACEXPIEL) билан музокаралар чоғида чарм саноатида экологик барқарорликни таъминлаш, жумладан, чиқиндиларни камайтириш, ишлаб чиқариш қолдиқларини қайта ишлаш ва қайта ишлашнинг замонавий технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, ACEXPIEL аъзоларининг Ўзбекистондаги терини қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилишда, жумладан, технологик янгилаш, экологик стандартлар ва маҳсулдорликни оширишда иштирок этиш истиқболларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, қўшма илмий изланишлар олиб бориш, ҳар икки мамлакат чарм саноати мутахассислари учун мавзули маҳорат дарслари, семинар ва амалий машғулотлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
"Ўзчармсаноат" уюшмаси ва ACEXPIEL компанияси ўртасидаги музокаралар якунида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
Испания чарм кимёгарлари ассоциацияси вакиллари билан учрашувда томонлар замонавий кимёвий материаллардан фойдаланиш, экологик тоза технологиялар ва чарм саноатида барқарор ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашди.
"Ўзчармсаноат" уюшмаси делегацияси Европадаги энг йирик ва технологик жиҳатдан илғор чарм кластерларидан бири – Leather Cluster Barcelona – Igualada Hub'га ҳам ташриф буюрди. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш занжирини бошқариш самарадорлигини ошириш, компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини берувчи ана шундай кластер моделини жорий этиш юзасидан маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, кластер томонидан Барселонада ўтказиладиган кўргазмалар, семинарлар ва тренингларда Ўзбекистон компанияларнинг иштирокини таъминлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон томони ACEXPIEL, AQEIC ва Leather Cluster Barcelona вакилларини мамлакат чарм саноатининг ҳолати ва салоҳияти билан танишиш, шунингдек, 2025 йил октябр ойида бўлиб ўтадиган халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Мавзуга оид

21:48 / 27.06.2025
Испаниялик тадқиқотчилар ҳафтасига тўрт кунлик иш режимининг самарадорлигини исботлади

11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди

23:30 / 25.06.2025
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди

14:54 / 20.06.2025