Ўзбекистон | 11:00 / 12.07.2025
1200
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Навоийуран» давлат корхонасининг халқаро рейтинги янгиланди

Жорий йил 26 июн куни Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий валютадаги узоқ муддатли суверен кредит рейтинги «BB-» даражасидан «BB» даражасига оширилди. Рейтинг бўйича прогнози — «Барқарор».

Фото: Навоийуран

Рейтингнинг кўтарилиши давлатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, давлат корхоналари бошқарув самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ижобий баҳоланишини акс эттиради.

Шу иқтисодий ўзгаришлар замирида, жорий йил июн ойи охирида “Навоийуран” давлат корхонаси халқаро молия бозорида 300 миллион доллар миқдоридаги еврооблигацияларни муваффақиятли жойлаштирди. Ушбу операция халқаро инвесторлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва корхонанинг глобал капитал бозорларига интеграциясида муҳим қадам бўлди.

Жорий йилнинг 10 июл куни, Fitch Ratings агентлиги “Навоийуран” ДКнинг давлат ташкилоти сифатидаги рейтинги (GRE – Government-Related Entity) бўйича қўллаб-қувватлаш кўрсаткичини 20 баллдан 30 баллгача ошириб, “кучли” (strong) тоифа билан баҳоланди.

Ушбу рейтинглар “Навоийуран” ДКнинг халқаро молия институтлари билан самарали ҳамкорлиги, молиявий интизоми ҳамда узоқ муддатли ва барқарор ривожланишга қаратилган стратегик мақсадлари мавжудлигини тасдиқлайди.

Мавзуга оид