Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 ойда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилди
Болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 2 та жиноят иши ҳамда 5 та маъмурий иш қўзғатилди.

Фото: Getty images
АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Дилноза Юсупова ярим йиллик фаолият тўғрисида маълумот берди:
Жорий йилнинг 1-ярмида Болалар омбудсмани номига 885 та мурожаат келиб тушди.
Ўз навбатида, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 2 та жиноят иши ҳамда 5 та маъмурий иш қўзғатилди. Болага жисмоний жазо қўллаганлиги ҳамда ўз касбий фаолиятига совуққонлик билан қараганлиги учун 3 нафар педагог ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланди.
665 та мурожаат Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан назоратга олинган бўлиб, 160 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 60 та мурожаат такрорий бўлганлиги туфайли кўрилмасдан қолдирилди, назоратга олинган 61 та мурожаат эса ижобий ҳал қилинди.
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили 21 маротаба шахсий қабул ўтказилиб, қабуллар давомида 87 нафар фуқаро мурожаати қабул қилинди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш, боланинг манфаатлари бузилганлиги ҳолатларини ўз ташаббусига кўра текшириш билан боғлиқ материалларни умумлаштириш асосида Вазирлар Маҳкамасига 5 та, Ички ишлар вазирлигига 4 та сўров хатлари киритилди.
Мавзуга оид

15:09 / 08.07.2025
Олти ойда болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолати аниқланди

10:23 / 20.06.2025
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди

08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди

18:08 / 10.05.2025