Жаҳон | 21:38 / 14.07.2025
732
2 дақиқада ўқилади

Зеленский ва Келлог Украина учун қурол харид қилиш масаласини муҳокама қилди

АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог Киевга келди. У Украина президенти билан мамлакат мудофаасини кучайтиришга оид масалаларни муҳокама қилди.

Фото: AP

Украина президенти Володимир Зеленский бугун, 14 июл куни Киевга ташриф буюрган АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан учрашув ўтказди. Томонлар Украина мудофаасини кучайтириш, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилди.

«Тинчликка эришиш йўли ва бу йўлда биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган масалаларни муҳокама қилдик. Бу — Украина ҳаво ҳужумидан мудофаасини, қўшма ишлаб чиқаришни кучайтириш ва Европа билан биргаликда мудофаа қуролларини харид қилишдир», - деб ёзади Зеленский музокаралардан сўнг Telegram-каналида.

Кит Келлог 14 июл куни Киевга келди. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Америка етакчисининг махсус вакили билан мудофаа ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, қурол етказиб бериш, санкциялар, шунингдек, Украина ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кит Келлогнинг Киевга бир ҳафталик ташрифига изоҳ бериб, буни АҚШ воситачилигининг муҳим давоми деб атади.

Мавзуга оид