Ўзбекистон | 10:53
23373
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44...+45 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 17-19 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
     
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44...+45 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид