Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Фарғонаазот” карбамид бозоридаги устун мавқени йўқотди — Рақобат қўмитаси
Монополияга қарши орган “Фарғонаазот”нинг карбамид бозоридаги улуши 40 фоиздан камайганини эътироф этди. Айни пайтда завод суперфосфатлар бозоридаги устун мавқейини сақлаб қолмоқда.

“Фарғонаазот” компанияси карбамид (мочовина) ишлаб чиқариш бозоридаги устун мавқейини йўқотди, дея маълум қилди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
2024 йил июн ойида қўмита “Фарғонаазот”нинг икки йўналишда – карбамид ва суперфосфатлар ишлаб чиқаришда устун мавқега эга эканини эътироф этганди (суперфосфатлар бўйича Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals билан биргаликда).
“Аммо ҳозирда “Фарғонаазот”нинг карбамид ишлаб чиқариш ва сотиш бозоридаги улуши 40 фоиздан кам бўлгани сабабли компания бу бозор устидан устун мавқени йўқотган, деб топилди”, – дейилади қўмита ахборотида.
Идора изоҳига кўра, муайян бозорнинг 40 фоиз ёки ундан ортиғига эгалик қилган субъект ёки компаниялар гуруҳи устун мавқега эга деб топилади. Бу мезон 2024 йил май ойида тасдиқланган “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва бошқа тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.
Устун мавқе нима?
Товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқедир.
Товар ёки молия бозорида қуйидагилар устун мавқе деб эътироф этилади:
— агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг рақобатчилари мавжуд бўлмаса;
— агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса;
— агар хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти деб эътироф этилса;
— агар хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса.
Охирги календар йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 30 минг бараваридан камроқни ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг (бундан табиий монополия субъектлари, маҳсулотларининг нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлар мустасно) товар ёки молия бозоридаги ҳолати устун мавқе деб эътироф этилмайди.
Мавзуга оид

14:18
Рақобат қўмитаси 43 млрд сўмлик давлат харидларини бекор қилди

16:03 / 16.07.2025
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди

19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда

07:55 / 10.07.2025