Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
961
4 дақиқада ўқилади

Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 21 июлга ўтар кечаси водород пероксиди заҳарли газсимон моддасининг ҳавога сизиб чиқиши кузатилди. Олий таълим муассасаларига кундузги таълим шакли учун қабул квоталари тасдиқланди. Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида кўчатхона ташкил қилинади. Кун давомида Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тошкентнинг Олмазор туманида ҳавога заҳарли модда сизиб чиқди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 21 июлга ўтар кечаси водород пероксиди заҳарли газсимон моддасининг ҳавога сизиб чиқиши кузатилди. Оқибатда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши «ўта хавфли» даражага чиқди. Водород пероксиди — кучли оксидловчи хусусиятга эга бўлган кимёвий бирикма бўлиб, юқори концентрацияда инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

ФВВ хабарига кўра, Олмазор туманида жойлашган омборхонадан водород пероксиди моддаси ҳавога сизиб чиққан. Бу модда ҳавода бошқа элементлар билан реакцияга киришиб, заҳарли газсимон туман шакллантирган.

Заҳарли моддаларнинг ҳавога сизиб чиқиши фақат Тошкентда эмас, Навоий шаҳрида ҳам кузатилмоқда.

Олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди

Кейинги 4 йиллик ўқув даври учун йўналишлар кесимида олийгоҳларга давлат буюртмаси параметрлари белгиланди. Унга кўра, 2025-2026 йиллар учун бакалавриатга 35 500 нафар, магистратурага эса 9 922 нафар ўрин ажратилган. Қабул квоталари фақат кундузги таълим шакли учун эълон қилинди.

Айни вақтда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда. Жараён 24 июлгача давом этади.

Тошкентнинг ҳар бир туманида кўчатхона ташкил қилинади

Тошкент шаҳар ҳокими фармойишига кўра, ободонлаштириш бошқармаларига қарашли ҳудудлардан 100 квадрат метрдан кам бўлмаган жой кўчатхона учун ажратилади. Туман ҳокимлари бир ой ичида бута кўчатларининг уруғ ва қаламчаларидан етиштириб, кўчатхона ташкил этади. Бунинг учун бюджетдан маблағ ажратилади. Фармойишга илова қилинган ҳужжатга кўра, жойларда 600 мингга яқин ҳар хил турдаги бута экилади. Уларнинг қаламчаларини парваришлаш, қўриқлаш ва агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, экилган дарахт ҳамда буталарнинг органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилиши, дарахт ҳамда буталарнинг касалланиши ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари кўрилиши белгиланган.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра ўзини ўзи банд қилган аҳолининг 58 фоизи эркаклар, 42 фоизи эса аёллардир. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққосланса, 56 фоизга кўпайган.

Ўзбекистонликлар энг кўп маиший хизматда ўзини ўзи банд қилган. Қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишда банд бўлганлар сони эса ўтган йилгидан 64-66 фоизга кўп.

Академик лицейларга кириш тест синовлари санаси ва вақти аниқ бўлди

Кириш тест синовлари 2025 йил 24 июл куни республиканинг барча ҳудудида, 25 июл куни Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади. Тест синови ўтказиладиган ҳудуд абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бўлади.

Мавзуга оид