Жамият | 12:14
1808
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида "Нексия-3" жарликка ағдарилиб кетди, 18 ёшли бола ҳалок бўлди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган 18 ёшли бола машинада жарликка қулаб вафот этгани ҳақидаги хабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Фото: ЙҲХБ

Маълум бўлишича, 2025 йил 21 июл куни Сўх тумани, Ленбур маҳалласида яшовчи вояга етмаган, 2007 йилда туғилган С.С. “Нексия-3” русумли автомашинани Сўх-Риштон автомобил йўлининг Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиши натижасида жарликка ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ.

Мавзуга оид