Жаҳон | 11:16
1387
2 дақиқада ўқилади

Ғазодаги Фаластин ҳукумати: Эксклав аҳолиси оммавий ўлим ёқасида

Минтақа замонавий тарихдаги энг йирик қирғинлардан бирига дуч келмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Ғазодаги гуманитар вазият «оғир ва ўта оғир», Исроил армияси барча чегара ўтиш жойларини 140 кундан ортиқ вақт давомида тўсиб қўйди, бу эса эксклав аҳолисини оммавий ўлим хавфи остида қолдирди.

Фаластин ҳукуматининг Ғазо секторидаги матбуот хизматига кўра, Исроил тизимли равишда инсонпарварлик ёрдами, озиқ-овқат, дори-дармон, болалар овқатлари ва ёнилғининг Ғазога киришига тўсқинлик қилган, бу эса асосий ҳаёт ресурсларининг тугашига олиб келган.

2,4 миллион аҳоли, жумладан, 1,1 миллион болалар «геноцид, оммавий қотиллик ва кенг қамровли очарчиликка» дучор бўлаётгани алоҳида таъкидланган.

«Дунё Ғазо очарчилик ва геноцид туфайли вайрон бўлаётган пайтда ҳаракатсиз ўтирибди», — дейилади баёнотда. Ғазо сектори ҳукумати минтақа «замонавий тарихдаги энг йирик қирғинлардан бири» билан юзлашганини таъкидлади.

Ғазоликлар асосий яшаш воситаларидан аллақачон маҳрум бўлган. Нон пишириш учун зарур бўлган ун тақчиллиги айниқса кескин — унинг захиралари тўлиқ тугади ва қора бозорда пайдо бўладиган унчалик катта бўлмаган ун қимматга тушади ва аҳолининг кўпчилиги уни сотиб ололмайди.

2025 йил 2 мартдан бери Исроил Ғазога барча чегара ўтиш жойларини тўсиб қўйган. Озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берилмаяпти. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, турли ёшдаги кўплаб фаластинликлар очлик туфайли ҳаддан ташқари чарчоқ аломатлари билан касалхонага мурожаат қилган.

Мавзуга оид