Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Юнусободда фуқаро 9-қаватдан қулагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро 9-қаватдан тушиб кетган уй акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 21 июл куни тахминан соат 01:30 ларда Юнусобод тумани, 9-мавзе ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р. шу уйнинг 9 қаватидаги деразадан ўзини пастга ташлаган ва кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган.
Натижада фуқаро “БМЁЖ, БМЧ, чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2,3-даража, травматик шок 2-даражаси” ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро 2024 йилнинг охиридан буён руҳиятида ўзгаришлар содир бўлиши бошлангани ва психолог-шифокор текширувларидан ўтказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Мавзуга оид

11:58 / 18.07.2025
Юнусободда Cobalt, BYD ва Mercedes-Benz тўқнашди

09:35 / 14.07.2025
Юнусободда ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берди

10:37 / 13.07.2025
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси Cobalt’га “дубинка” билан ҳужум қилди

13:02 / 12.07.2025