Жамият | 10:28
2738
2 дақиқада ўқилади

Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши бошқа бир аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатларни содир этгани бўйича видеолар тарқалди.

Андижон вилояти ИИБ хабарига кўра, 2024 йилнинг 15 декабр куни Андижон шаҳар Ҳунарманд маҳалласида жойлашган кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси, 1992 йилда туғилган фуқаро А.П. қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган фуқаро С.С.га нисбатан ўзаро қарз олди берди масаласи ортидан тазйиқ ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатларни содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро А.П. процессуал тартибда ушланди. Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ушбу суратдаги фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланганлардан 102 қисқа рақамига, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБнинг телефон рақамига 74-223-59-52 ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимларига мурожаат қилиш сўралган.

Мавзуга оид