Таълим | 13:14
8552
1 дақиқада ўқилади

Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди

Жорий йилнинг 6 июл куни ўтказилган Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари Cambridge халқаро таълим ташкилоти томонидан эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Имтиҳон натижаларини  Cambridge Assessment International Education ташкилотининг қуйидаги расмий веб-саҳифаси орқали кўриш мумкин: cambridgeinternational.org/J25-preselection-results/.

Қуйидаги ҳавола орқали ҳам натижаларни билиш мумкин: portal.piima.uz/page/ps1.

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилди. Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлди.

Мавзуга оид