Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевда ҳакерлар форуми маъмури қўлга олинди
Европа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Украинада глобал кибержиноятчиликнинг асосий платформаларидан бири ҳисобланган рус тилидаги XSS.is ҳакерлик форумининг маъмурини қўлга олди.

Фото: AP
Европол Франция полицияси кўмагида Украинада рус тилидаги XSS.is ҳакерлик форумининг маъмурини қўлга олди. 2013 йилдан бери фаол бўлган XSS.is аноним форуми 50 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга ва глобал кибержиноятчилик учун энг муҳим онлайн-ресурслардан бири ҳисобланган, дея таъкидлади ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.
XSS.is ҳакерлар томонидан, хусусан, ҳакерлик воситалари, ўғирланган маълумотлар ва ноқонуний хизматларни сотиш учун фойдаланилган, дейилади баёнотда.
Франция томонидан 2021 йилда бошланган узоқ муддатли тергов Украина ва Европол билан яқин ҳамкорликда олиб борилди, дейилади Европа Иттифоқи полиция хизмати баёнотида. Киевда XSS.is сайти маъмури экани айтилаётган шахс қўлга олинган.
Қўлга олинган шахс, Европол маълумотларига кўра, жиноий фаолиятни ташкил қилишда асосий рол ўйнаган. У воситачи сифатида жиноятчилар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилган ва битимлар хавфсизлигини кафолатлаган. Тахминларга кўра, у кибержиноятчилар учун онлайн мулоқотни таъминловчи thesecure.biz хизматини ҳам бошқарган.
Мавзуга оид

19:40 / 25.07.2025
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди

11:06 / 25.07.2025
Киевда коррупцияга қарши идоралар мустақиллиги учун намойишлар давом этмоқда

10:54 / 25.07.2025
Зеленский коррупцияга қарши идоралар мустақиллиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди

22:53 / 24.07.2025