Жаҳон | 11:06 / 25.07.2025
1682
2 дақиқада ўқилади

Киевда коррупцияга қарши идоралар мустақиллиги учун намойишлар давом этмоқда

Украина пойтахтида ҳукуматга қарши намойишларда 2 мингга яқин одам қатнашди. Президент Зеленский Радага намойишчилар талабларига жавоб берадиган янги қонун лойиҳасини тақдим этганига қарамай, намойишлар давом этмоқда.

Фото: Anastasia Shepeleva/DW

24 июл, пайшанба куни Украина пойтахтида аввалроқ Олий Рада томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) ва ихтисослаштирилган антикоррупция прокуратураси (САП) мустақиллигини сезиларли даражада чекловчи қонунга қарши намойишлар учинчи кун давом этди. Киев марказидаги Иван Франко театри ёнидаги майдонга икки мингга яқин одам тўпланган, деб хабар бермоқда DW мухбири.

Аввалроқ Олий Радада коррупцияга қарши кураш идораларининг мустақиллигини тиклашга қаратилган иккита қонун лойиҳаси рўйхатга олинганига қарамай, намойишлар давом этмоқда. Улардан бирини бир гуруҳ депутатлар, иккинчисини Украина президенти Володимир Зеленский таништирди.

DW мухбири хабар беришича, намойишчилар Украина мадҳиясини куйлаб, «Украина Қуролли кучларига шарафлар бўлсин», «Куч миллионерларга эмас, миллионларга», «НАБУ ва САПдан қўлингизни тортинг» каби шиорларни айтган. Шунингдек, армияга ёрдам беришга эътибор қаратишга чақириқлар бўлди.

Намойишлар нафақат НАБУ ва САПни ҳимоя қилишга қаратилган, балки Украина жамиятининг адолат талаби ҳамдир, деди DW нашрига «Ветеран.UA» жамоат ташкилоти раҳбари Иван Чигирин.

Мавзуга оид