Жаҳон | 14:03
10453
5 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазодаги Гуманитар фонди собиқ қўриқчиси ҳарбий жиноятларга гувоҳ бўлганини сўзлаб берди

У америкалик қўриқчилар фаластинликларга қарата ўт очаётгани акс этган видеоларни ҳам тақдим этган.

Фото: BBC Russian

Ғазодаги Америка-Исроил гуманитар жамғармасининг инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш пунктида қуролли қўриқчи бўлиб ишлаган «Яшил беретлар» (АҚШ қуруқликдаги қўшинлари махсус кучлари)нинг истеъфодаги подполковниги Энтони Агилар BBC халқаро муҳаррири Жереми Боуэнга берган интервюсида америкалик ҳамкасблари, шунингдек, Исроил қўшинлари Ғазодаги фаластинликларга қарата ўт очганига шахсан гувоҳ бўлганини айтди.

Ғазо инсонпарварлик жамғармаси (GHF) Исроил томонидан БМТни Ғазодаги инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш жараёнидан чиқариб ташлаш мақсадида ташкил этилган ва май ойидан иш бошлаган. Шу вақт ичида унинг тўртта озиқ-овқат тарқатиш пункти атрофида маҳаллий аҳолининг оммавий ўлимига олиб келадиган ҳодисалар бир неча бор содир бўлди; БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 21 июлга келиб, бу жойларнинг фақат биттаси яқинида камида 766 киши ҳалок бўлган.

«Мен Исроил мудофаа армияси фаластинликларга қарата ўқ узганига гувоҳ бўлдим. Мен ЦАҲАЛнинг «Меркава» танки асосий тўпидан одамлар тўпланиб турган жойга снаряд отиб, ушбу объектдан шунчаки чиқиб кетаётган фуқаролар бўлган машинани йўқ қилганига гувоҳ бўлганман. Мен тинч аҳолини назорат остида ушлаб туриш учун уларга қарата миномётлардан ўқ узилганининг гувоҳи бўлганман», – деди Агилар.

У бу воқеалардан кейин Ғазо Гуманитар жамғармасидан истеъфога чиққан. Жамғарманинг ўзи унинг даъволари «мутлақо ёлғон» эканини таъкидлади ва унинг ўзини «ўзбошимчалик туфайли ҳамкорлик тўхтатилган норози собиқ пудратчи» деб атади. Агилар эса ишдан бўшатилишининг бу версиясини рад этади.

Интервю эълон қилингандан сўнг, Исроил мудофаа кучлари маҳаллий аҳоли билан муаммоларни камайтириш учун ёрдамни тақсимлаш тажрибасини «тизимли равишда ўрганаётгани»ни маълум қилди. Бунинг учун тўсиқлар, кўрсаткичлар ўрнатилиши, қўшимча кириш йўллари жиҳозланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳарбийлар ёрдам тарқатиш пунктлари атрофида тинч аҳоли жабрлангани ҳақидаги хабарлар ўрганилаётганини қўшимча қилган.

Энтони Агилар Исроилнинг Ғазо сектори билан чегараси яқинида бўлган Жереми Боуэн билан Вашингтондан видеоалоқа орқали гаплашди. Шунингдек, у америкалик қўриқчилар фаластинликларга қарата ўт очаётгани акс этган видеоларни тақдим этди. Халқаро журналистлар Ғазо ҳудудида мустақил ишлаш имкониятидан маҳрум.

«Мен ушбу объектлар ҳаваскорларча ташкил этилган дейман. Тажрибага эга бўлмасдан, ўрганмасдан, бундай миқёсдаги операцияларни қандай амалга оширишни тушунмасдан ташкил этишган. Ва бу мен томонидан берилган энг юмшоқ баҳо. Энг очиқ баҳо – мен уларни жиноятчи деб айтган бўлардим. Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон тинч аҳолига – қуролсиз оч-наҳор аҳолига нисбатан бундай даражадаги шафқатсизлик ва зарурат бўлмаганда куч ишлатилишини кўрмаганман», – деди GHF собиқ ходими.

«Мен ўзим Ғазога бўлишимдан олдин қатнашган урушларда ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман ва бу ишларнинг барчасини ЦАҲАЛ ва америкалик пудратчилар амалга оширди», - дея давом этди Агилар.

У ўзи гувоҳ бўлган ишларни уруш жиноятлари деб аташ мумкинлигини тасдиқлаган: «Шубҳасиз, мен уруш жиноятларининг гувоҳи бўлдим». У Исроил қўшинларининг «қуролланмаган тинч аҳолига артиллерия снарядлари, миномёт снарядлари, танк снарядлари билан ўқ отиши»ни шулар жумласига киритди.

Шунга ўхшаш фош қилувчи далиллар илгари бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинган: хусусан, 22 июл куни Исроилнинг «12 канал» ташкилотнинг собиқ ходими билан интервюни эълон қилган, аммо у ҳолатда гувоҳ аноним ва яширин юз билан гапирганди.

Исроил БМТни Ғазодаги инсонпарварлик ёрдами Ҳамас жангарилари томонидан талон-торож қилинишига йўл қўйишда айблайди. GHF ташкил этилгани шу билан изоҳланади. Халқаро гуманитар ташкилотлар эса Ғазода оммавий очарчилик авж олаётганини бот-бот таъкидламоқда.

Шу билан бирга, шанба куни New York Times газетаси ёзишича, исроиллик тўрт манба, жумладан, икки нафар юқори мартабали ҳарбий, аноним равишда унга ЦАХАЛ Ҳамас БМТнинг гуманитар ёрдамини мунтазам равишда ўғирлаётгани ҳақида ҳеч қачон далилларга эга бўлмаганини айтишган.

ЦАҲАЛ вакили New York Times нашрига «Ҳамас террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун инсонпарварлик ёрдамидан фойдаланаётган» ҳолатлар «ҳужжатлаштирилгани»ни айтган, бироқ БМТнинг гуманитар юкларини талон-торож қилишга оид далиллари йўқлиги ҳақидаги хулосага эътироз билдирмади.

Жума куни Reuters агентлиги ва кейинроқ CNN телеканали АҚШ ҳукуматида ҳам Ҳамас Америка ёрдамини талон-торож қилганига далил йўқлигини хабар қилди. Ушбу тадқиқот АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг амалий бўлинмаси томонидан амалга оширилган ва июн ойи охирида якунланган.

Мавзуга оид