Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина тўрт давлат компаниялари ва фуқароларига нисбатан санкциялар киритди
Қайд этилишича, хорижий давлатларнинг санкциялар киритилаётган компания ва фуқароларнинг Россия ҳарбий-саноат мажмуи билан алоқалари мавжуд.

Фото: Reuters
Киев Россия, Хитой, БАА ва Эроннинг юзга яқин компания ва жисмоний шахсларига қарши санкциялар жорий этди. Бу ҳақдаги тегишли фармон Украина президенти сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, хорижий давлатларнинг санкциялар киритилаётган компания ва фуқаролари Россия ҳарбий-саноат мажмуи билан алоқаларга эга.
Фармонга кўра, улар билан савдо амалиётлари олиб бориш, ресурсларни транзит қилиш ва бошқа турдаги ҳамкорликлар тақиқланади.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг билдиришича, жорий этилган санкциялар Европа иттифоқининг 18-санкциялар пакети билан синхронлаштирилади.
“Санкцияларимиз ҳамкорларимизнинг юрисдикцияларида мувофиқлаштирилиши устида ишлаяпмиз”, — деди у.
Мавзуга оид

17:56 / 27.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

11:06 / 26.07.2025