Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари Малайзия мезбонлигида — учрашув ўтказиб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва бевосита мулоқотни тиклашга келишиб олди. «Бугун ярим тундан бошлаб ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатиш эълон қилинади», деди Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим.

Фото: EPA
28 июль куни Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари Малайзияда, бош вазир Анвар Иброҳим мезбонлигида — учрашув ўтказди. Учрашувда томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва бевосита мулоқотни тиклашга келишиб олди.
Reuters нашрига кўра, Камбоджа ва Таиланд етакчилари сўнгги ўн йилликдаги йирик қонли тўқнашувни якунлаш мақсадида, ярим тун (соат 00:00) дан бошлаб кучга кирадиган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.
«Бугун ярим тунги соатдан бошлаб кучга кирадиган, зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатиш эълон қилинади. Бу — якуний қарор», деди Малазия бош вазири Анвар Иброҳим Таиланд ва Камбоджа етакчилари билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.
«Бугун жуда яхши учрашув ўтказдик ва яхши натижаларга эришдик... Бу музокаралар инсонлар ҳалок бўлишига, жароҳатлар ва кўплаб одамларнинг кўчирилишига сабаб бўлган урушни дарҳол тўхтатади деган умиддамиз», деган Камбоджа бош вазири Хун Манет. У, шунингдек, Президент Трамп ва Хитойга жараёндаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Таиланд муваққат Бош вазири Пҳумтам Вечаячай, музокаралар арафасида Камбоджанинг самимийлигига шубҳа билдирганди. Лекин, у кейинроқ «Таиланд сулҳга рози бўлди ва бу сулҳ ҳар икки томон томонидан яхши ният билан муваффақиятли амалга оширилиши»ни таъкидлади.
Жануби-Шарқий Осиёдаги қўшни давлатлар бир-бирини ўтган ҳафтада бошланган тўқнашувни бошлаганликда айбламоқда. Можаро оғир артиллерия зарбалари ва Таиланд ҳаво ҳужумлари билан 817 километрлик (508 миль) қуруқликдаги чегара бўйлаб кучайган. Қурбонлар сони 30 кишидан ошди, шулардан 20 нафардан ортиғи тинч аҳоли экани айтилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 200 000 дан ортиқ одам чегара ҳудудларидан эвакуация қилинган.
Анвар Иброҳим пайшанба куни узоқ давом этган чегара низоси қуролли можарога айлангач, дарҳол сулҳ музокараларини таклиф қилган эди. Хитой ва АҚШ ҳам музокараларда воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган.
АҚШ Президенти Доналд Трамп дам олиш кунлари ҳар икки етакчига қўнғироқ қилиб, низо бўйича келишувга эришишни сўраган ва агар улар жанговар ҳаракатларни тўхтатмасалар, АҚШ билан савдо битимлари тузилмаслигидан огоҳлантирган.
Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги таранглик май ойининг охирида қисқа тўқнашув чоғида камбоджалик аскар ўлдирилганидан кейин янада кучайган. Ҳар икки томон чегара ҳудудларига қўшимча қўшинлар жойлаштирди, бу эса Таиланддаги заиф коалицион ҳукуматни инқироз ёқасига олиб келди.
Мавзуга оид

12:03 / 28.07.2025
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди

17:28 / 27.07.2025
Камбоджа ва Таиланд ўртасида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Трампнинг чақириғи фойда бермади

21:18 / 25.07.2025
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида

11:29 / 25.07.2025