Ўзбекистон | 13:11 / 01.08.2025
2064
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Рамиль Ситдиков

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди

Ушбу битим 2013 йил 25 октябр куни Минск шаҳрида имзоланган. 

Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборади. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилишини таъминлайди.

Мавзуга оид