Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Франция ўртасида диппаспорт эгаларига виза бўйича битим имзоланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қарорга кўра, 2025 йил 12 март куни Париж шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар тасдиқланди:
🔹 Ўзбекистон ҳукумати билан Франция ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим;
🔹 Ўзбекистон ҳукумати билан Франция ҳукумати ўртасида расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари томонидан ҳақ тўланадиган фаолиятнинг амалга оширилиши тўғрисидаги битим.
Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

18:36
Ўзбекистонликлар визасиз кирадиган давлатлар маълум қилинди

09:47
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради

12:39 / 30.07.2025
Франция ва Британия ортидан Малта ҳам Фаластинни тан олади

18:55 / 27.07.2025