Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил миллий хавфсизлик вазири Ғазони босиб олишга чақирди
У видеомурожаатини мусулмонлар учун муқаддас қадамжолардан бири бўлган Қуббат ас саҳра фонида суратга олган.

Фото: REUTERS
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Қуддусдаги Маъбад тоғига чиқди ва ўша ердан туриб Ғазо секторини босиб олишга даъват қилди.
"Айнан шу ердан, Исроил суверенитети имкониятини исботлаган жойимиздан туриб бутун Ғазони босиб олиш, сектор устидан Исроил суверенитетини эълон қилиш, ҲАМАСнинг ҳар бир аъзосини йўқ қилиш ва фаластинликларнинг Ғазони ўз ихтиёри билан тарк этишига имкон беришимиз ҳақида сигнал жўнатишимиз керак", - деди у X тармоғига жойлаштирган видеомурожаатида.
У бу видеомурожаатини мусулмонлар учун муқаддас қадамжолардан бири бўлган Қуббат ас саҳра фонида суратга олган.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, бу Исроил ҳукумати вазири очиқчасига мазкур ҳудудда ибодат қилган илк ҳолатдир. Амалдаги қоидаларга кўра, Маъбад тоғида фақат мусулмонлар ибодат қила олади, бошқа дин вакиллари эса бу ерга фақат сайёҳ сифатида келишлари мумкин.