Жаҳон | 00:32
1827
2 дақиқада ўқилади

Трамп келаси ҳафта Путин билан учрашишни режалаштирмоқда – NYT

Сўнгра Оқ уй раҳбари Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Фото: Getty Imagеs

АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафтадаёқ Россия етакчиси Владимир Путин билан шахсан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда режалардан хабардор икки манбага таяниб, The New York Times (NYT) хабар берди.

Сўнгра Оқ уй раҳбари Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Трамп 6 август куни Европа етакчилари билан телефон орқали мулоқотда ўз ниятини маълум қилган. Бўлажак иккала тадбир ҳам Европа вакиллари иштирокисиз ўтказилади.

6 август куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москвада учрашди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков «Украина масаласида баъзи сигналлар берилгани, тегишли сигналлар президент Трампдан ҳам олинганини» айтди. Аммо тафсилотларга тўхталмади.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз махсус вакили Стивен Уиткоффнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувини «жуда самарали» деб атади. Унинг сўзларига кўра, учрашувда «сезиларли ютуқларга эришилди». У нимада ифодаланаётганига АҚШ президенти аниқлик киритмади.

«Шундан сўнг, баъзи европалик иттифоқчиларимизни хабардор қилдим. Ҳамма бу урушни тугатиш керак деган фикрга қўшилади ва биз яқин кунлар ва ҳафталарда бунинг устида ишлаймиз. Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур!», деб ёзди Доналд Трамп ижтимоий тармоқда.

Мавзуга оид