Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин нархи пасаймоқда

Олтин жаҳон бозорида АҚШ Федерал захира тизимининг АҚШ иқтисодиёти яхшиланиши ҳақидаги изоҳларидан кейин арзонлашмоқда.
22 август Тошкент вақти билан 18:40 да олтиннинг бир унцияси 1337,48 доллардан сотилган. 19 август, жума кунидаги савдолар ёпилиши олдидан унинг нархи 1341,22 долларни ташкил қилганди.
Доллар нархи АҚШ ФЗТ бошлиғи ўринбосари Стэнли Фишер 21 августда АҚШ марказий банки ўзининг тўлиқ бандлик ва 2 фоизлик инфляцияни таъминлаш бўйича мақсадларига эришишга яқин турганини айтгандан кейин кўтарилди.
Кумушнинг бир унцияси 18,966 доллардан (жума кунги савдоларда 19,29 доллар), платина 1110,00 доллардан (1.110,50 доллар), палладий эса 706,25 доллардан (708,00 доллар) сотилган.
Мавзуга оид

10:27
Трамп Украинага Patriot комплекслари етказиб берилишини эълон қилди

08:01
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025