Алмазбек Атамбоев қирғиз тилидаги илк "Қирғизистоним" қўшиғини тақдим қилди
Интернет тармоғида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг қирғиз тилидаги илк - "Қирғизистоним" қўшиғи пайдо бўлди.
Таъкидлаш жоизки, бу - раҳбарининг қирғиз тилидаги биринчи қўшиғи. Қўшиққа ишланган ролик YouTube'да Toptash номли фойдаланувчи томонидан ҳавола этилди. "Қирғизистоним" қўшиғининг муаллифи ва ижрочиси - Атамбоевнинг ўзи. Видеоқатор мамлакат манзаралари акс этган турли роликлардан олинган.
Бундан аввал Қирғизистон раҳбарининг рус тилидаги қўшиқларига ишланган клипларини ҳавола қилган эдик - "Тақдирга қасдма-қасд", "Сенсиз яшай олмайман" ва "Бемаъни сўзлар". Атамбоевнинг сўзларига кўра, қўшиқларни ёзишга 47 дақиқагина вақт сарфланган.
Бугун Алмазбек Атамбоев 60 ёшни қаршилади. У МДҲ давлатлари саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади ва музокара ўтказади. Улар бир қатор мемориал ва маданий-спорт объектларига ташриф буюриши режалаштиришган.
Алмазбек Атамбоев 2017 йилги президентлик сайловларидан кейин сиёсий фаолиятини давом эттирмаслигини бир неча марта таъкидлаган.

Мавзуга оид

07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025