WikiLeaks Ассанжни интернетдан мосуво қилган томонни маълум қилди

Фото: AP
Эквадор ҳукумати WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни жаҳон интернет тармоғига уланиш имкониятидан маҳрум қилган. Бу ҳақда, сайтнинг Твиттердаги микроблогида хабар қилинмоқда.
«Биз Эквадор Ассанжнинг шанба куни интернетга уланишига йўл қўймаганини тасдиқлаймиз», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Ассанж АҚШ президентлигига Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг Goldman Sachs корпорациясидаги нутқи сайтда эълон қилингач, интернет уланишдан маҳрум қилинган.
Аввалроқ, WikiLeaks сайтининг Лондондаги Эквадор элчихонасида истиқомат қилувчи асосчиси Жулиан Ассанж интернети ўчирилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди

10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди

20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди

21:50 / 23.04.2025