Туркия ТИВ: Ҳалабдан 40 мингга яқин инсон кўчирилди

Фото: Reuters
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг баёнот беришича, Суриянинг Ҳалаб шаҳридан 37 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Бугунги кунга келиб, Ҳалабдан 37 500 киши кўчирилди. Асосий мақсад, эвакуация ишларини 21 декабргача якунлаш», — деган Чавушўғли.
Ўз навбатида, Халқаро Қизил хоч жамиятининг маълум қилишича, Ҳалабда эвакуация ишлари бошланган 15 декабрдан буён шаҳарнинг шарқий туманларидан 25 минг киши кўчирилган.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

14:42 / 07.06.2025
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди

19:55 / 05.06.2025