Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевни Қуддус шаҳрига таклиф этишди

Фото: Google image
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Исроилга ташриф билан келишга таклиф этди. Бу ҳақда у Ўзбекистон Президентига йўллаган қутлов мактубида маълум қилган. Мактуб матни ЎзА томонидан тақдим этилди.
“Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан Исроил ҳукумати номидан муборакбод этишга ижозат бергайсиз. Сизга мамлакатингизни тараққиёт ва фаровонлик йўлида янада ривожлантиришда улкан муваффақиятлар тилайман”, - дея таъкидлаб ўтган Нетаньяху.
“Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар бундан буён ҳам ривожланишига ишонаман. Сизни ўзингизга қулай вақтда Исроилга ташриф билан келишга таклиф этаман. Ташрифингиз давомида Қуддус шаҳрида Сизни қутлаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш менга мамнуният бағишлайди”, - дейилади мактубда.
Мавзуга оид

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05 / 09.07.2025