Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агуэро учун яна бир жиддий даъвогар пайдо бўлди
«Челси» «Манчестер Сити» жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэрога қизиқиш билдирмоқда.
Sunday People хабарига кўра, лондонликлар жамоаси раҳбарияти 28 ёшли бу аргентиналик ҳужумчини ёзги трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Ушбу футболчининг трансферига «Челси» мураббийи Антонио Конте қизиқиш билдирган.
Бундан олдинги хабарларда «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу футболчини мавсум якунига етгач, бошқа жамоага қўйиб юборишга розилиги айтилганди. Ушбу 28 ёшли футболчини сотиб олишга «Реал» ҳам даъвогар. Мадридликлар клуби ҳужумчи учун 75 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.
Агуэро жорий мавсумда АПЛнинг 17 учрашувида майдонга тушди ва 11 гол урди ҳамда битта голга узатма берди.
Аммо жамоага бразилиялик Габриел Жезус келиб қўшилгач, у асосий таркибдан тушиб қолди. Гвардиола уни 23 ва 24 турларда «Вест Ҳэм» ва «Суонси» клубларига қарши ўйинларда бошланғич таркибга киритмади.
«Манчестер Сити» Агуэрони сотади
Мавзуга оид

11:05 / 09.07.2025
«Челси»да янги юлдуз порламоқда. Жоау Педру собиқ жамоасини аямади ва лондонликларни финалга олиб чиқди

13:36 / 29.06.2025
Йилнинг энг узун ўйини: «Челси» ва «Бенфика» баҳси бошланганидан 4,5 соат ўтиб якунланди

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

22:15 / 03.06.2025