Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» ва «Реал» футболчиларини алмашиши мумкин

«Реал» ўз ҳужумчиси Альваро Моратани «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарга алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатган.
Манба маълумотига кўра, мадридликлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Азарни ўз жамоасида кўришни истамоқда ва унинг учун Моратага қўшиб маълум миқдордаги пулни тўлашга тайёр.
Transfermarkt.de порталида бельгиялик футболчига 70 миллион евро, испаниялик ёш ҳужумчига эса 40 миллион евро нарх белгиланган.
Жорий мавсумда 26 ёшли Азар «Челси» учун барча турнирлар доирасида 29 учрашув ўтказган ва 11 гол урган. 24 ёшли Мората эса мадридликлар жамоасининг барча турнирларидаги иштироки давомида 13 голга муаллифлик қилган.
«Реал» айни вақтда 59 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 66 очко билан яккапешқадам бўлиб турибди.
Мавзуга оид

11:05 / 09.07.2025
«Челси»да янги юлдуз порламоқда. Жоау Педру собиқ жамоасини аямади ва лондонликларни финалга олиб чиқди

13:36 / 29.06.2025
Йилнинг энг узун ўйини: «Челси» ва «Бенфика» баҳси бошланганидан 4,5 соат ўтиб якунланди

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

22:15 / 03.06.2025